Аёлнинг шаънини булғамоқчи бўлди-ю, аммо...

Аёлнинг шаънини булғамоқчи бўлди-ю, аммо...

Вилоят ИИБ бошлиғи номига фуқаро 32 ёшли Шаҳноза Н., ариза билан мурожаат қилиб, унда таниши 31 ёшли Ферузбек Б., у учун сир сақланиши лозим бўлган видеотасвирларни яқин қариндошларига кўрсатиб шарманда қилиш билан қўрқитиб, 1 500 АҚШ доллар ва “Samsung Gallaxy S 20” русумли телефон аппарати беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, 2021 йилнинг 16 март куни соат 20:00 да Урганч шаҳри А.Темур кўчасида Ферузбек Б., 1 500 АҚШ доллар ва “Samsung Gallaxy S20” русумли телефон аппаратини Шаҳноза Н.,дан товламачилик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ферузбек Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.