Айрим депутатлар асфальт қалинлигини аниқлаши мумкин, лекин нормани тушинишда латта чайнайди — Қодиров Кушербоевга "намёк" қилди

Айрим депутатлар асфальт қалинлигини аниқлаши мумкин, лекин нормани тушинишда латта чайнайди — Қодиров Кушербоевга

Қонунчилик палатасининг депутати қонун ижодкорлиги жараёнида чархланади. Бу Қонунчилик палатасининг депутати учун энг муҳим масала. Бу чархланганликнинг даражаси қонун нормаларини тушуниш, таҳлил қилиш ва одамларга тушунтириш жараёнида кўринади, деб ёзмоқда депутат Алишер Қодиров.

«Депутатларнинг кўпида айнан шу хислат шаклланган, улар нормаларни яхши тушунишади ва таклифлар киритишади, тортишишади. Лекин буни оммага етказиб беролмайдилар. Шу сабабли жуда фойдали ва чархланган депутатлар ишламаётгандек кўринади.

Айрим депутатлар эса асфальтни қалинлигини аниқлашда профессионал бўлиши мумкин, лекин нормани мағзини тушинишга келганда латтачайнайдилар. Энг ёмони тушунмаса ҳам «одамларга тушунтиришни» қойиллатишади, бир нарсани ҳиди келишни бошлаганидан кейин кўзини лўқ қилиб «балки мен тушунмаётгандирман, балки мени каллам ишламаётгандир, лекин мен шундай деб ўйлайман» деб тураверади.

Одамларни чалғитиш ёки хато хабарни тарқалишини ҳисобга олмасак буни бир омининг зарарсиз гўллиги деса ҳам бўлаверади», дейди у.