Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кунлик улгуржи нархлари маълум қилинди
16.08.2022 12:25,  
36

Кузатувлар натижасида Республика бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари юзасидан "Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори" АЖ (Қўйлиқ улгуржи бозори), гўшт маҳсулотлари бўйича эса "Эски жува деҳқон бозори" АЖда (Чорсу) шаклланган нархлар мўлжал бўлиб хизмат қилиши аниқланди.

Тадбиркорлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликларининг таклифларини инобатга олган ҳолда:

1. Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини кузатиб бориш методологияси ишлаб чиқилиб, бозорларга келтирилаётган маҳсулотлар нархларини онлайн режимда кунлик мониторинг ва эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

Қўйлиқ улгуржи бозорида – 25 турдаги мева, сабзавот ва полиз маҳсулотлари нархлари бўйича маълумотлар эрталаб соат 5:00 дан 7:00 га қадар; Чорсу бозорида – мол ва қўй гўшти нархлари бўйича маълумотлар эрталаб соат 5:00 ва 8:00 оралиғида йиғилади.

Изоҳ: Маълумотлар соат 05:00 дан - 07:00 гача бўлган вақт оралиғидаги кузатувлар натижасида шакиллантирилган.

2. Ушбу тизимнинг амалиётга жорий қилиниши дастлабки босқичда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқонлар ҳамда улгуржи ва чакана савдодаги тадбиркорлар учун зарурий маълумотлар базаси вазифасини бажаради ҳамда:

а) деҳқон ва фермерлар учун маҳсулотларни сотиш бўйича шартномалар тузишда даланинг ўзида жорий нархлар тўғрисида маълумотларга эга бўлиш имконини беради;

б) ушбу тизимдаги нархлар Республиканинг бошқа ҳудудларидаги улгуржи ва чакана нархларнинг шаклланишига мўлжал бўлиб хизмат қилади ҳамда келгусида таҳлил ва қарор қабул қилишда маълумотлар базасини шакллантиради.

Нархлар кузатуви амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб ҳам, нархларнинг тебраниш ҳолатини кўриш
мумкин.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз