«Азимут» авиакомпанияси Россиядан Ўзбекистонга парвозларни амалга оширади

«Азимут» авиакомпанияси Россиядан Ўзбекистонга парвозларни амалга оширади

Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди.

Бу ҳақда Фуқаро авиацияси агентлиги хабар берди.

«Авиакомпания Азимут» АЖ қуйидаги йўналишлар бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошириш имкониятига эга бўлди.

— Ростов-на-Дону-Самарқанд- Ростов-на-Дону;

— Ростов-на-Дону-Урганч- Ростов-на-Дону;

— Краснодар-Урганч-Краснодар;

— Минеральные Воды-Урганч-Минеральные Воды.

Парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳаво алоқалари тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув асосида берилган.

Компания парвозларни RRJ-95B самолётларида амалга оширади.