Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Азиз Абдуҳакимов бир неча лавозимда ишлаши ҳақидаги саволга жавоб берди
25.05.2021 19:50,  
481

25 май куни бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов «Беш ташаббус ҳаракати» фестивали доирасида ёшлар билан мулоқот қилди.

Унда журналистларнинг бир инсоннинг кўплаб лавозимларда ишлаши ўша соҳалардаги иш сифати тушишига таъсир этиш ёки этмаслиги ҳақидаги саволига жавоб берди.

Азиз Абдуҳакимов бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири, Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси директори ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Бадминтон федерацияси раиси сифатида ишлайди.

“Очиғини айтганда мен ўзим бориб у лавозимларни талаб қилиб, олган жойим йўқ. Мен ўзи қанча бир йўналишда ишласам, ижро этиш шунча осонроқ бўлади. Лекин мана кўрсангиз, лавозимлар мантиқий нуқтаи назардан ҳаммаси боғланган. Яъни, бу биттаси тиббиётдан бўлиб, иккинчиси автомобиль саноатидан эмас. Ҳаммаси туризмга оид. Барибир ҳам ушбу вазифаларни мен бажарар эдим. Лекин айрим ҳолларда энг муҳим йўналишлар бўйича ҳурматли президентимиз, ҳукумат „бориб, ўзинг жавобгар бўлгин“, дейди… Очиқ айтганда, қаердадир камчиликлар бўлса, улар билан мазкур лавозимдаги инсон шахсан ўзи вақтида ва тез шуғуллангани бошқача”, — дейди Абдуҳакимов.

У бир нечта лавозимда ишлашига қарамасдан, фақат бош вазир ўринбосари сифатида ойлик олишини қўшимча қилди.

“Бу ҳаммасида ишлаб, ҳаммасидан ойлик оладими, шу пулни қаерга ишлатади“ деган саволлар ҳам бўлади. Битта нарсани айтишим мумкин, мен фақат бош вазир ўринбосари сифатида ойлик оламан, — деди бош вазир ўринбосари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан