Азизбек Абдуғофуров фаолиятида илк бор мағлубиятга учради

Азизбек Абдуғофуров фаолиятида илк бор мағлубиятга учради

Профессионал боксчимиз Азизбек Абдуғофуров Москва шаҳрида ташкил этилан жанг оқшомида навбатдаги жангини ўтказди. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар бермоқда.

Ушбу жангда боксчимизга мезбон Павел Силягин рақиблик қилди. Баҳсда Азизбекка тегишли WBC Silver камари ўртага қўйилганди. 

12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва ғолиб очколар эвазига кўра аниқланди. Жанг якунига кўра, ҳакамлар тўқнашувда устунликка эришган Силягинга (120-108, 119-109, 119-109) ғалабани тақдим этишди.

Шу тариқа, Азизбек Абдуғофуров фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди ва ўзининг WBC Silver камарини Павел Силягинга бой бериб қўйди.