БАА компанияси Навоийда қуёш фотоелектр стансияси қуришни бошлади

БАА компанияси Навоийда қуёш фотоелектр стансияси қуришни бошлади

Бирлашган Араб Амирликларининг “Масдар” компанияси Навоий вилоятининг Кармана туманида қуёш фотоелектр стансияси (ФЕС) қурилишига киришди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизматига хабар берди",-дея маълум қилмоқда Qalampir.uz
Маълум қилинишича, қуввати 100 МВт бўлган ФЕС қурилиши лойиҳаси давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилмоқда. Мазкур электр стансиясининг ишга туширилиши жорий йилнинг октябр ойига режалаштирилган. У қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЕМ) асосида фаолият юритувчи саноат миқёсидаги илк генерасия қилинадиган электр стансияси бўлади.
 Қайд этилишича, қурилиш майдончасида обект қурилиши учун зарур бўлган барча инфратузилма мавжуд.