БАА ва Саудия Арабистони раҳбарлари Байден билан телефонда гаплашишдан бош тортди

БАА ва Саудия Арабистони раҳбарлари Байден билан телефонда гаплашишдан бош тортди

Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) раҳбарлари телефон орқали гаплашишдан ва АҚШ президенти Жо Байден билан Вашингтоннинг Россиядан энергия импортига тақиқ қўйиши фонида нархлар ошишини ушлаб туриш мақсадида нефт қазиб чиқариш ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Wall Street Journal'га таяниб, “РИА Новости” ёзмоқда.

Газетанинг ёзишича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва БАА шайх Муҳаммад бин Зоид Америка етакчиси билан телефон орқали гаплашишдан бош тортган. Таъкидланишича , ўтган ҳафта шайх ҳам, шаҳзода ҳам Россия президенти Владимир Путин, шунингдек Украина президенти Владимир Зеленский билан суҳбатлашган .

WSJ маълумотларига кўра, БАА ва Саудия Арабистони Россия бошчилигидаги Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (OPEK) ва бир гуруҳ ишлаб чиқарувчилар томонидан тасдиқланган режага амал қилиш ниятида .

Абу-Даби ва Ар- Риёд АҚШнинг Ямандаги ҳутийларнинг ракета зарбаларига "чекланган" жавобидан, шунингдек, Эрон ядровий келишувининг икки давлат хавфсизлигига оид хавотирларини бартараф эта олмайдиган эҳтимолий тикланишидан хавотирда , дея хабар беради газетага берган интервюсида.

Бундан ташқари, манбаларга кўра, Саудия Арабистони ҳам Вашингтондан валиаҳд шаҳзодага қонуний иммунитет беришни хоҳлайди, чунки у АҚШда бир қатор суд жараёнларига дуч келмоқда.

8 март куни АҚШ президенти Жо Байден Россиядан энергия импортини ва Россия энергетика секторига янги сармоя киритишни тақиқловчи фармонни имзолади. Қўшма Штатларга нефт, нефт маҳсулотлари, ёқилғи ва мойлар, шунингдек уларни дистиллаш маҳсулотлари, суюлтирилган газ, кўмир ва кўмир маҳсулотларини олиб кириш тақиқланди.