БААда дунёдаги энг катта фаввора ишга тушди

БААда дунёдаги энг катта фаввора ишга тушди

Фото: Reuters

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида дунёдаги энг катта фаввора ишга тушди. У Гиннес рекордлар китобига киритилди, деб ёзмоқда Reuters агентлиги.

Палма фаввораси (the Palm Fountain) Дубайнинг Палма оролидаги Жумейра қирғоқ ҳудудида жойлашган. БААнинг янги диққатга сазовор жойи 1,3 минг квадрат метр майдонни эгаллаб, Гиннеснинг рекордлар китобига тарихдаги энг катта фаввора сифатида кирди.

Очилиш маросими бутун дунё бўйлаб жонли эфирда намойиш этилди. Фаввора осмонга 105 м баландликдаги кўп рангли сув оқимларини ташлайдиган 128 та кучли насослар билан жиҳозланган.

Reuters 

"Бу фаввора Дубайнинг меъморий ютуқларида яна бир муҳим воқеа бўлди", - дейди Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари ушбу иншоотнинг очилиш маросимида.

3000 дан зиёд диодли чироқлар билан жиҳозланган Дубайдаги ягона кўп рангли фаввора бутун йил давомида жамоатчилик учун очиқ бўлади. Бу ерда ҳар ярим соатда соат 19:00 дан ярим тунгача 3 дақиқа давом этадиган ёрқин ёруғлик ва мусиқий шоулар намойиш этилади.

 

Палма фаввораси очилишидан олдин дунёдаги энг катта бундай иншоот Корея Республикасидаги "Ойдин камалак" эди.