Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бадиий гимнастикачиларимиз жаҳон кубогини олтин медаль билан бошлади
16.04.2022 18:43,  
45

Пойтахтимизда ўтказилаётган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогида терма жамоамиз дастлабки медалини қўлга киритди.

 Маҳоратли спортчимиз Тахмина Икромова олтин медаль соҳиби бўлди.

Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилинишича, кўпкураш дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Тахмина 119.60 балл жамғаришга эришди. Таъкидлаш жоиз, бу Икромова учун жаҳон кубоги босқичларидаги биринчи олтин медаль бўлди.


Бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги, кўпкураш:
1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 119,60
2. Екатерина Ваденеева (Словения) – 118,20
3. Даржа Варфоломедеев (Германия) – 112,65.

Шунингдек, “Париж – 2024” Олимпиадаси учун шаклланган гуруҳ машқида қизларимиз 3 тасма ва 2 та тўпдаги дастурда кумуш медалга сазовор бўлди. Вакилаларимизнинг чиқиши ҳакамлар ҳайъати томонидан 48.05 баллга баҳоланди. 
Бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги
гуруҳ машқи:
1. Болгария – 53.95
2. Ўзбекистон – 48.05
3. Қозоғистон – 45.60

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан