Баҳодир Жалолов рақибини битта зарба билан нокаутга учратди

Баҳодир Жалолов рақибини битта зарба билан нокаутга учратди

Узоқ танаффусдан сўнг яна проф рингга кўтарилган Баҳодирга бугунги жангда колумбиялик Хулио Сезар Калимено (4-1-0) рақиблик қилди.

6 раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунига етди. Боксчимиз дастлабки сонияларда рақибига кучли зарба берди ва уни рингга қулатди. Ушбу зарбадан сўнг рақиб ўрнидан тура олмади. 

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир шу кунгача проф боксда 8 марта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибини нокаутга учратган. Бугунги ғалаба Баҳодир учун тўққизинчи нокаутли ғалаба бўлди.