Баҳром Ашрафхонов янги вазифага тайинланди

Баҳром Ашрафхонов янги вазифага тайинланди

Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчиси этиб тайинланган Баҳром Ашрафхонов мамлакат президенти Саломе Зурабишвилига ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Суҳбат чоғида Грузия президенти Саломе Зурабишвили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга энг яхши тилаклари ва ниятларини етказишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, Баҳром Aшрафхонов 2020 йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланганди.

Бунгача эса у Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижрочи директори лавозимида ишлаган.