Бакалавр ва магистрларга 14 фоизлик таълим кредити ажратилади

Бакалавр ва магистрларга 14 фоизлик таълим кредити ажратилади

Ушбу тартиб президент 30 июлдаги тегишли қарори билан жорий этилмоқда.

Унга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан барча ОТМлар бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ва магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади:

Тижорат банклари таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий (14%) ставкасида ажратади. Ставка тушса кредит фоизи ҳам тушади ва аксинча ошса фоиз ўзгармайди;

Кредитнинг асосий қисми талабанинг расмий ўқиши тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

Кредитни расмийлаштириш ва қайтаришда талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”даги оилалар фарзандларидан гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.