Янги таҳрирдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун: асосий ўзгаришлар

Янги таҳрирдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун: асосий ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди.

Қонунга мувофиқ, банклар амалга оширадиган операциялар сони биттага кўпайиб, қимматбаҳо металлардан ясалган тангаларни сотиб олиш ва сотиш, электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва тўлаш каби операциялар қилиши мумкин бўлди.

Қонун билан, шунингдек, кредиторлар ва омонатчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар учун тақиқланган ёки чекланган фаолиятга оид нормалар белгиланди.

Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига банклар фаолиятига, шу жумладан банкларнинг кредит портфелини ва активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқаришга, банкларнинг раҳбар ходимларини тайинлашга аралашиш, шунингдек банкнинг маблағлари ҳисобидан турли хил тўловлар ва бадаллар талаб қилиш тақиқланди.

Шунингдек, банк устав капиталининг энг кам миқдори (битта банк очиш учун керак бўладиган пул миқдори) ўзгаришсиз қолдирилди: 100 миллиард сўм.

Қонун билан банкларга айрим хизмат ва операциялар турларини аутсорсингга топшириш ҳуқуқи берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган эди.