Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Банклар мижозларнинг карта пул ўтказмалари ҳақида солиқ органларини хабардор қилади - ДСҚ
7.04.2020 17:47,  
874

Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банкнинг қўшма қарори лойиҳаси оммавий муҳокамалар порталига жойлаштирилди. Ҳужжатда Марказий банк ва тижорат банклари мижозлар ҳисобварақларига оид маълумотларни Солиқ қўмитасига тақдим этилиши таклиф қилинган.

Мазкур Низом ДСҚ, Марказий банк ва тижорат банклари ўртасидаги ахборотлар алмашиниш механизмини ўрнатади, бу эса қуйидагиларни таъминлайди:

  • солиқ солинадиган базанинг ўз вақтида ҳамда ишончли ҳисобга олиниши;
  • солиқ хавфини тизимли бошқариш;
  • даромад манбалари ва пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш, узатиш, қабул қилиш ва фойдаланиш.

Марказий банк ДСҚга юридик шахслар ва ЯТТларнинг ҳисобварақлари ҳамда уларнинг реквизитлари тўғрисидаги ахборотлар ҳар куни кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда тақдим этади.

юридик шахслар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобварақлари бўйича ўтказилган пул маблағлари айланмалари ҳамда қолдиқ маблағлари тўғрисидаги ахборотларни ДСҚ сўровига кўра уч иш кунида тақдим этади. 

Шунингдек, бир ой давомида жисмоний шахсларнинг барча банк карталарига келиб тушган пул маблағлари айланмаси 30 млн.сўмдан (шу жумладан, чет эл валютаси миллий валюта эквилентида бўлган тақдирда) ва трансакциялар сони 10 тадан ошган П2П операциялари тўғрисидаги ахборотларни ДСҚ сўровига кўра уч иш кунида солиқ қўмитасига тақдим этилиши таклиф қилинмоқда.

Лойиҳа муҳокамаси 21 апрелга қадар давом этади.

Спот нашрининг ёзишича, лойиҳага юзлаб фойдаланувчилар ўз фикрларини билдирган. Уларнинг аксарияти салбий.

Фойдаланувчилар низом яширин иқтисодиёт ҳажми ортиб кетишига олиб келишини ёзмоқда.

Амалдаги "Банк сири тўғрисида"ги Қонунга биноан, мижозларининг (вакилларининг) операциялари, ҳисобварақлари ва омонатларига доир ма’лумотлар банк сири ҳисобланади (3 модда).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан