Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Банкомат ўғриси" ушланди
26.03.2021 16:18,  
357

Тергов департаменти ахборотига кўра, 2021 йилнинг 15 март куни соат 02:00да номаълум шахс Миробод тумани “Миробод деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган “Халқ банки” АТБ Миробод тумани филиалига қарашли бўлган “Uzcard NCR 6622” русумли банкоматни ўзи билан бирга олиб келган темир жисм билан очиб, сейф ичида бўлган 82.080.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритиш мақсадида банкомат ичига жойлаштирилган сейфни бузмоқчи бўлиб, лекин бузишни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмасдан ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 26 ёшли Камолиддин Э., содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Камолиддин Э.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 3-қисми “в” банди (Ўғриликка суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан