Барча Автомототранспорт ҳайдовчилари учун яхши янгилик

Барча Автомототранспорт ҳайдовчилари учун яхши янгилик

Барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талабига ўзгартириш киритилди

Жорий йилнинг 17 декабрь санасида кенг жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 796-сон қарори қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори асосида барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди. 
Эндиликда мазкур талаб фақатгина қуйидаги 6 та ҳолат бўйича мажбурий этиб белгиланди:
 - транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;
 - йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;
Ушбу талаблар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини асрашга хизмат қилади.