Cиёсий партиялар ўз номзодлари рўйхатини эълон қилди​

Cиёсий партиялар ўз номзодлари рўйхатини эълон қилди​

Ва ниҳоят сиёсий партиялар декабрдаги сайловларда иштирок этиш учун ўз номзодларини кўрсатди ҳамда партиянинг расмий сайтларида рўйхатни эълон қилди. Бу ҳақда davletovuz хабар бермоқда.

Қуйидаги ҳаволалар орқали кимларнинг номзоди илгари сурилганини кўриб чиқишингиз мумкин:

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар рўйхати

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар рўйхати

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар рўйхати

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар рўйхати

Ўзбекистон Экологик партияси эса, номзодлар рўйхатини ҳали эълон қилиб улгургани йўқ. Sof.uz партия матбуот хизмати билан боғланиб, ушбу масала ҳақида сўраганида номзодлар рўйхати яқин соатлар ичида Экологик партиянинг расмий сайтида эълон қилиниши маълум қилди.

Эслатма: номзодларни Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиши керак. Номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўттиз беш кун қолганида тугалланади.