Бугун футбол ихлосмандлари учун катта байрам

Бугун футбол ихлосмандлари учун катта байрам

Бугун футбол ихлосмандлари учун катта байрам. Боиси, бутун жаҳон бўйича энг катта аудиторияга эга икки клуб ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олади.

Испания Ла Лигаси 30-тури бизга мавсумнинг иккинчи «эл-класико»сини тақдим этади. Бу сафарги тўқнашувга Мадриддаги камтаргина «Альфредо Ди Стефано» майдони мезбонлик қилади.

Мазкур жамоаларнинг сўнгги 5 учрашувига эътибор қаратсак, мутлақо тенгликка гувоҳ бўлишимиз мумкин. Охирги 2 ўйинни ўз ҳисобига ёздириб қўйган «қироллик клуби» шунингдек 2 та баҳсни бой берган. Яна бир учрашувда ғолиб номи аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» - «Барселона» беллашуви 00:00 да старт олади