"Барселона" бош мураббийлиги учун яна бир даъвогар пайдо бўлди

"Барселона" раҳбарияти жамоа бош мураббийлигига "Аякс"да ишлаётган Эрик тен Хагни ишга таклиф этмоқчи.

"Catalunya Radio" хабарига кўра, унинг иши клуб президенти Жоан Лапортага маъқул келади. Айни дамда жамоанинг салбий натижалари Роналд Куманнинг истеъфосига сабаб бўлиши мумкин.

Эрикнинг "Барселона"да иш бошлаши мумкинлиги борасидаги хабар олдин ҳам бир неча марта чиқарилганди. Бир неча кун олдин Эрик бу борадаги саволга жавоб бергиси келмади.

Айни дамда "Барселона" ЛаЛиганинг 7 ўйинида 12 очко жамғариб, 9-ўринда бормоқда.