«Барселона» Испания Суперкубоги финалида «Атлетик Б»га мағлуб бўлди

«Барселона» Испания Суперкубоги финалида «Атлетик Б»га мағлуб бўлди

Футбол бўйича Испания Суперкубоги финалида «Барселона» ва «Атлетик Б» жамоалари 17 январ, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Антуан Гризманн ҳисобни очди. Бироқ билбаоликлар бунга орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Оскар де Маркоснинг голи билан жавоб қайтарди.

77-дақиқада Гризманн ўзининг ва каталонларнинг иккинчи голини урди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Ассиер Вилялибре мувозанатни тиклади. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач, қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди.

93-дақиқада Иняки Уилямс жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб, чиройли голга муаллиф бўлди. Учрашув якунланиши арафасида Лионел Месси рақибининг бош қисмига зарба бергани туфайли тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Шу тариқа ярим финалда «Реал»ни таслим этган «Атлетик» Испания Суперкубогига эга чиқди.

Испания Суперкубоги

Финал

«Барселона» — «Атлетик Б» 2:3
Голлар: 1:0 – 40 Гризманн, 1:1 – 42 Де Маркос, 2:1 – 77 Гризманн, 2:2 – 90 Вилялибре, 2:3 – 93 Уилямс.

«Барселона»: Тер Штеген, Дест (Мингеса, 46), Араухо, Лангле (Тринкау, 105), Алба, де Ёнг, Бускец (Пуч, 97), Педри (Пянич, 88), Дембеле (Брейтуейт, 88), Месси, Гризманн.

«Атлетик Б»: Унаи Симон, Баленсиага (Лекуе, 83), Ерай Алварес, Мартинес (Нунес, 95), Де Маркос, Раул Гарсия (Вилялибре, 83), Дани Гарсия, Муниаин, Венседор (Весга, 81), Капа (Беренгер, 81), Уилямс (Морсилё, 105).

Огоҳлантиришлар: Лангле (11), Дани Гарсия (67), Вилялибре (109), Морсилё (110), Алба (114).
Четлатиш: Месси (120).