"Барселона", "Реал Мадрид" ва "Ювентус" Чемпионлар Лигасидан четлаштирилади

"Барселона", "Реал Мадрид" ва "Ювентус" Чемпионлар Лигасидан четлаштирилади, деб хабар бермоқда Sports Rep "La Repubblica"га асосланиб.

Бу ҳақида шу ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳаммасига Суперлига сабабчи!

Эслатиб ўтамиз, Суперлигани Европанинг 12 та энг яхши клублари ташкил этган: "Реал", "Барселона", "Атлетико" (барчаси - Испания), "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпул", "Челси", "Арсенал", "Тоттенхем" (барчаси - Англия), "Ювентус" , "Интер" ва "Милан" (барчаси - Италия).

Турнир Чемпионлар Лигаси ўрнини эгаллаши керак эди, аммо УЕФА лойиҳа иштирокчиларини миллий турнирлардан четлатилиш билан таҳдид қилди. Шундан сўнг Суперлигадан 9та клуб чиқиб кетди. Фақатгина "Барселона", "Реал" ва "Ювентус" Суперлигадан чиқиб кетишни исташмади.

Шу сабабли УЕФА уларни ЕЧЛдан четлаштирмоқчи. Бу ҳақида шу ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда.