Барселонадан шармандали мағлубият. Ливерпуль эса немис жамоасини таслим этди

Барселонадан шармандали мағлубият. Ливерпуль эса немис жамоасини таслим этди

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи биринчи ўйинида "Пари Сен-Жермен" "Барселона" билан куч синашди.

Ўйин икки жамоанинг ҳужумлари остида кечди. 27-дақиқада Лионель Месси пенальтини аниқ амалга оширди. 32-дақиқада Килиан Мбаппе жарима майдони ичида кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди. 66-дақиқада Килиан Мбаппе ҳимоячидан қайтган тўпга кучли зарба берди ва ПСЖни олдинга олиб чиқди. 4 дақиқадан сўнг Мойзе Кен жарима зарбасидан узатилган пасни дарвозага тўғрилаб қўйди. 86-дақиқада Килиан Мбаппе яқин масофадан кучли зарба берди ва ҳисобни йириклаштирди.

Голлар:  Килиан Мбаппе 32, 65, 85,
Мойзе Кин 70. Лионел Месси 27

Барселона : ПСЖ 1-4

 

Салоҳ ва Маненинг голлари «Ливерпуль»га «Лейпциг» устидан ғалаба келтирди.

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали илк ўйинида «Лейпциг» ва «Ливерпуль» жамоалари 16 февраль, сешанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлим дебютида инглизлар кетма-кет икки бор дарвозани ишғол қилди. Аввалига «Лейпциг» сардори Марсель Забитцернинг ҳимоядаги хато узатмасидан сўнг Муҳаммад Салоҳ ҳисобни очди.

Бироз вақт ўтиб Садио Мане рақибнинг ҳимоядаги навбатдаги хатосидан унумли фойдаланди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа «қизиллар» жавоб ўйини олдидан яхши имкониятга эга бўлди.

 «Лейпциг» Германия — «Ливерпуль» Англия 0:2

Голлар: 0:1 – 53 Салоҳ, 0:2 – 58 Мане.