Башар Асад 95,1% натижа билан ғалаба қозониб президентликка қайта сайланди

Башар Асад 95,1% натижа билан ғалаба қозониб президентликка қайта сайланди

Сайловда 14 миллион аҳолининг 78% иштирок этди.

12 мингдан ортиқ сайлов участкаси эрталабдан ярим тунгача фаолият юритди. Расмий маълумотларга кўра, овоз бериш жараёнида ҳеч қандай тартибсизликлар, ёки бошқа ножўя ҳаракатлар кузатилмаган.

Башар Асаднинг ўзи ғалабадан сўнг мамлакат тарихидаги янги босқични эълон қилди.

«Келинг, эртанги кундан бошлаб Суриянинг қайта тикланишдаги умидини мустаҳкамлаш учун иш олиб борамиз», — деди қайта сайланган президент.