Байден G7 саммитида қироллик протоколини бузди

Байден G7 саммитида қироллик протоколини бузди

АҚШ Президенти Жо Байден рафиқаси Жилл билан “катта еттилик” саммитига Буюк Британия қироличаси Елизавета II дан кейин келди ва шу тариқа қироллик протоколини бузди.

Қоидага кўра, қироллик оиласи маросимга охирги келиб, биринчи кетиши керак. Шу тариқа барча меҳмонлар қиролича пайдо бўлгунича йиғилиши керак.

Бироқ Байден жуфтлиги Корноуллдаги зиёфатга Елизавета II, шаҳзода Чарльз, шаҳзода Уильям ва уларнинг рафиқалари келганидан бир неча дақиқа ўтиб, кўриниш берди.

Шунга қарамай, Aмерика раҳбарининг кечикиши Британия қироличаси кайфиятига таъсир қилмади. У меҳмонлар билан, жумладан Байден ва унинг турмуш ўртоғи билан ҳам самимий суҳбатлашди.