Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Байден иқлим ўзгаришларига қарши кураш учун маблағ ажратди
23.07.2022 11:57,  
54

АҚШнинг йигирмадан ортиқ штатларида миллионлаб одамлар аномал иссиқликдан азият чекишмоқда.

АҚШ президенти Жо Байден экстремал об-ҳаво ва табиий офатларга бардош бера оладиган инфратузилма барпо этиш учун 2,3 миллиард доллар сарфлашини эълон қилди. Айни вақтда АҚШнинг йигирмадан ортиқ штатларида миллионлаб одамлар иссиқликдан азият чекишмоқда.

Президент иқлим ўзгаришини дунё учун энг катта таҳдидлардан бири деб таърифлаган.

Мамлакат томонидан ажратилган маблағ тошқинга қарши кураш чораларини кенгайтириш, коммунал хизматларни кучайтириш, биноларни қайта жиҳозлаш ва оилаларга иситиш ҳамда совитиш харажатларини тўлашга ёрдам бериш учун сарфланади.

Оқ уйнинг таъкидлашича, пул Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлигининг бюджетидан келиб тушади ва биринчи навбатда ночор қатлам учун ажратилади.

“Фарзандларимиз биздан умидвор. Агар биз иқлим ўзгаришини 1,5 градусдан паст даражада ушлаб турмасак, барча нарсани йўқотамиз”, – деди АҚШ Президенти.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан