Байден Россияни Украинадаги зиддиятларни камайтиришга чақирмоқда

Байден Россияни Украинадаги зиддиятларни камайтиришга чақирмоқда

AҚШ президенти Украина чегарасида Россия ҳарбий кучлари кўпайиб бораётганидан хавотир олаётганини такидлаб, икки давлат раҳбарлари ўртасида саммит ўтказишни таклиф қилди.

Сешанба куни телефон орқали қилган суҳбатида Байден учинчи мамлакатда учрашув ўтказишни таклиф қилди.

Aгар бу учрашув ташкил қилинса, Путин 2018 йилда Хельсинки шаҳрида Доналд Трамп билан музокаралар олиб борганидан бери, биринчи марта AҚШ президенти билан кўришади.

Оқ уйнинг сўзларига кўра, Байден Путинни Россиянинг ҳарбий кучлари борасида босим ўтказиб, Қўшма Штатлар Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига зарар етказилишига имкон бермаслигини айтган.

Телефон қўнғироғи НAТО бош котиби Россияни Украинадаги ҳарбий кучларни тўхтатишга чақиргандан бир неча соат ўтгач содир бўлди.  Украина ҳисоб-китобларига кўра, 80 мингдан ортиқ рус қўшинлари ўз чегараларида тўпланиб олишган.

Россия сиёсий ва ҳарбий раҳбарлари Қўшма Штатларни ва ҳарбий альянсни Украина билан Россия ўртасидаги ишга аралашганликда айбламоқда.