Байден ва Зеленский телефон орқали мулоқот қилишди

Байден ва Зеленский телефон орқали мулоқот қилишди

13 февраль куни Байден ва Зеленский телефон орқали айни пайтда бўлиб турган вазиятни муҳокама қилишди. Мулоқот 50 дақиқа давом этган.

— Суҳбат тахминан 50 дақиқа давом этди, деди Оқ уй;

— Суҳбатнинг асосий мавзулари хавфсизлик масалалари ва Украина ва Россия чегарасида вазиятни юмшатиш бўйича дипломатик чоралар бўлди;

— Зеленский Байден билан хавфсизлик ҳолати, иқтисодиёт ва Россияга қарши санкцияларни муҳокама қилганини айтди - ТАСС;

— ҳар икки томон Украина атрофидаги вазиятга дипломатик ечим топиш муҳимлигини қайд этди - Оқ уй;

— Байден, давлатлар ва иттифоқчилар Россиянинг Украинага қарши ҳар қандай тажовузига қатъий жавоб беришини айтди;

— Байден АҚШнинг Украина суверенитетига содиқлигини таъкидлади.