Байден Хитой билан совуқ урушни хоҳламаслигини маълум қилди

Байден Хитой билан совуқ урушни хоҳламаслигини маълум қилди

Вашингтон Хитой билан совуқ урушни хоҳламайди, бироқ ўз позициясидан ҳам чекинмайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Балтимор шаҳрида (Мериленд штати) жамоатчилик билан ўтказилган учрашувда маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

«Мен Си Цзиньпин билан кўп гаплашдим ва у билан бошқа етакчиларга қараганда кўпроқ вақт ўтказдим. Одамларнинг Байден Хитой билан янги совуқ урушни бошламоқчи, деган гапларини эшитгансиз. Хитой билан совуқ урушни хоҳламайман. Мен Хитой тушунишини истайман: биз ортга чекинмаймиз, бирор қарашимизни ўзгартирмаймиз», — дейди АҚШ президенти.

Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, Россия, Хитой ва қолган давлатлар АҚШ энг яхши қуролли кучларга эга эканини билади. «Улар (АҚШнинг рақиблари — таҳр.) кучайиб кетишидан хавотирланманг, улар жиддий хатога олиб келадиган ҳаракатни амалга ошириб қўйиши мумкинлигидан хавотирланиш керак.

Байденнинг таъкидлашича, Тайванга ҳужум хавфи туғилгудек бўлса, Вашингтон оролнинг хавфсизлигини таъминлашга тайёр. У «Хитой ҳужум уюштирса, АҚШ Тайванни ҳимоя қилишга тайёрми?», деган саволга жавоб қайтарган: «Ҳа, буни амалга ошириш бўйича мажбуриятимиз бор».