Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Байденнинг мурожаати бошланди. «Путиннинг бу уриши Россияни заифроқ, дунёни эса кучлироқ қилади» — Байден
25.02.2022 00:22,  
257

Байденнинг мурожаати бошланди:

 — Путин агрессор, у урушни танлади. 

 — Биз бир неча ҳафтадан буён шундай бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқдамиз. Биз бу "сиёсий театр"ни кўриб чиққанмиз, деди Байден ўз нутқида.

 — АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари Россия космик дастурига таъсир қилади.

 — Биз Россия бизнесларининг доллар ва еврода операциялар амалга ошириш имкониятини чеклаймиз — Байден.

 — АҚШ ва иттифоқчилар Россиядан юқори технологияли маҳсулотлар импортини 50 фоизга чекламоқчи — Байден.

Байденнинг фикрича, Россия Қўшма Штатларнинг хавфсизлик муаммоларини ҳал қилишга қаратилган “барча уринишларини рад этган”.

"Бугун мен Россияга қарши янги санкциялар ва экспорт чекловларига рухсат бераман. АҚШ Россиянинг энг йирик банкига қарши санкциялар киритди. АҚШнинг янги санкциялари Россиянинг энг йирик давлат компаниялари облигацияларига таъсир қилади", — деди Байден.

Унинг қўшимча қилишича, Байден Германияга кўпроқ АҚШ қўшинини юборишга рухсат берган.

 — Биз Россия билан ҳарбий ҳаракатларга киришмаймиз. Аммо биз Украинанинг ҳар бир метрини ҳимоя қилишга тайёрмиз — Байден.

 — Путиннинг мақсади Совет иттифоқини қайта тиклаш — Байден. 

Байден яна бир бор таъкидлади: АҚШ ҳарбийлари Европага Украинадаги Россия билан тўқнашув учун эмас, НАТОдаги иттифоқчиларини ҳимоя қилиш учун кетмоқда.

Маълумотларга кўра, Пентагон "Россия агрессиясини тўхтатиш учун" яна 7000 аскарни Германияга жўнатишни буюрди, улар яқин кунларда воқеа жойига етиб боради.

 — Бу давр тарихи ёзилса, Путиннинг Украинага қарши мутлақо асоссиз уруш олиб бориш танлови Россияни заифроқ, дунёни эса кучлироқ қилади — Байден.

 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан