Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳоваза қилувчи орган ходимлари Бекобод шаҳри ҳокимлиги бош мутахассисини ер майдонини ноқонуний тарзда ўзгага сотаётган вақтда қўлга олди. Бу ҳақда ЎзА.uz хабар берди.
Аниқланишича, ҳокимлик вакили ўзганинг ишончига кириб, муқаддам бир неча бор судланган қариндоши билан биргаликда унга шаҳар ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилишида ва мактабгача таълим муассасаси биносини хусусийлаштириб олишда ёрдам беришни ваъда қилган.
Шундан сўнг, ундан ноқонуний равишда 128 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.