Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги рақибини ҳам ер тишлатди

Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги рақибини ҳам ер тишлатди

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган Бектемир Мелиқўзиев АҚШнинг Калифорния штатида навбатдаги жангини ўтказди.

Мексикалик Оскар Кортес билан жанг 10 раундга мўлжалланган эди. 

Бектемир биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратиб, ғалабани қўлга киритди.

Шундай қилиб, Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги бешинчи жангида бешинчи ғалабани (4 та нокаут) қўлга киритди. Жангда у ўзининг WBA Americas камарини ҳимоя қилди.