Беларусда исириқ гиёҳванд модда деб эълон қилинди

Беларусда исириқ гиёҳванд модда деб эълон қилинди

Мамлакат божхона органлари маълумотларига кўра, «гармалин» (исириқ) ва «гармин» хавфли психотроп модда бўлиб, Беларусда давлат назоратига олинган ва гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг республика рўйхатига киритилган бўлиб, тиббий мақсадларда ишлатилмайди.

Шу муносабат билан элчихонанинг билдиришича, ушбу моддалар ва уларни ўз ичига олган ўсимликларни Беларусь ҳудудига олиб кириш мамлакат Жиноят кодексининг 328-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортишга ёки 12 йилгача қамалишга сабаб бўлади.

«Беларусь қонунчилиги бузилмаслиги учун республика божхона органлари мамлакатга кираётган фуқаролардан ўзлари билан ўта хавфли психотроп модда бўлган ўсимликларни олиб келмасликни сўрамоқда», дейилади хабарда.