Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Бельгияда газ истеъмоли нарх ошиши туфайли 18 фоизга камайди
2.07.2022 08:53,  
33

Табиий газ нархининг ошиши жисмоний шахслар ва Европа Иттифоқи саноатини газ истеъмолини кескин камайтиришга ундади.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Бельгияда уй хўжаликлари ва ўрта компаниялар газни 20 фоизга кам истеъмол қилган бўлса, йирик саноат корхоналари деярли 12 фоизга тежаб қолишган. Жумладан, электр энергияси ишлаб чиқариш станцияларида истеъмол камайган.

Украинадаги вазият ва кейинчалик нархларнинг ошиши газнинг шахсий истеъмолига таъсир қилди. Бельгиялик кўплаб оилалар газни тежаш мақсадида уйларида иситиш ҳароратини пасайтирди. Бу ҳақда Бельгия федерал энергетика вазири Тинне Ван дер Стратен парламентдаги чиқишида маълум қилди.

Аввалроқ Бельгия ҳукумати уйда энергия сарфини камайтиришни маслаҳат берган эди. Қўшни Германия ва Франция ҳам шундай чоралар кўрмоқда. Масалан, Германия федерал иқтисодиёт вазири Роберт Хабек ватандошларини сув ва энергияни тежашга чақирди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан