Бельгияда маст одам Байден кортежига шиша бутилкани улоқтирди

Бельгияда маст одам Байден кортежига шиша бутилкани улоқтирди

Бельгияда маст эркак АҚШ президенти Жо Байден кортежи Брюссел шаҳар марказидан ўтаётганда унга шиша бутилка улоқтирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Полиция воқеани тасдиқлади. «Маст одам ҳақиқатан ҳам Америка президентига ҳамроҳлик қилаётган кортеж томонга шишани анча узоқдан улоқтирган. Биз уни дарҳол ҳибсга олдик», — деди полиция.

23 март куни АҚШ президенти Жо Байден Брюсселга келди ва у ерда НАТОга аъзо бошқа давлатлар раҳбарлари билан учрашади. Байден Брюсселда ўтказиладиган НАТОнинг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади. Учрашув иштирокчилари олдида Украина президенти Владимир Зеленский чиқиши кутилмоқда.