Бемор фуқаро ватанга қайтди

Бемор фуқаро ватанга қайтди

Россия Федерациясининг Омск шаҳридаги қурилиш компанияларидан бирида вақтинча ишлаб келаётган Р.Акбаров исмли фуқаро бетоб бўлиб, шифоханада даволаниб чиқди. Шифкорлар мазкур фуқарога ишлаш ва самолётда учиш ҳаёти учун хавфли эканлигини маълум қилган.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси, қурилиш корхонаси ҳамкорлигида бемор фуқаро шифокорлар кузатуви остида “Москва-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган поезд орқали ватанга қайтарилди.