Бензин нархи кўтарилди — Биржа

Бензин нархи кўтарилди — Биржа

Ўтган ҳафтада «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» савдоларига 28 579,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 21 097,9 тоннаси, яъни 73,8% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 57 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг бошланғич нархи кўтарилганлиги сабабли унинг ўртача кунлик нархи ҳам маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 715,0 минг сўмдан 6 860,3 минг сўмгача, яъни 2,2% га кўтарилганини таъкидлаш лозим.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 830,9 минг сўмни, АИ-91 – 7 873,3 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.