Бензиннинг нархи яна кўтарилди

Бензиннинг нархи яна кўтарилди

Тошкент шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида Аи-80 маркали автомобиль бензини нархи яна кўтарилди.

Хусусий АЁҚШларда Аи-80 бензини нархи 7900 сўмгача кўтарилган бўлса, «Ўзбекнефгаз» АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда бу турдаги бензин нархи 6095 сўмдан 6300 сўмга ошган. Бу пойтахтдаги нархлар. Вилоятларда бензин янада қимматроқ бўлиши эҳтимоли юқори.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда бензин ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган.

Нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган.