Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бермуд учбурчагининг сири аниқланди
24.10.2016 10:27,  
31

Колорадо давлат университети ҳамда Аризона университети олимлари Бермуд учбурчагидаги ғалати ҳодисалар сирини аниқлашди, дея хабар бермоқда Russian Today телеканали.

Атлантика океанида жойлашган Бермуд учбурчаги номи билан машҳур ҳудуд ҳақидаги афсоналар узоқ даврлардан бери маълум. Бу ҳудудда 75 та самолёт ҳамда юзлаб кемалар ғойиб бўлгани айтилади. Олимлар ниҳоят унинг сирини топишга муваффақ бўлишди.

Маълум бўлишича, Бермуд, Флорида ҳамда Пуэрто Рико оралиғидаги 1,3 миллион квадрат километрлик майдон устида сузиб юрган «олтиқиррали» булутлар 106 км/соат тезликдаги кучли шамолни юзага келтиради. Тўфон дарахтларни ердан қўпориб ташлаш, кема ҳамда самолётларни мувозанатдан чиқариб сувга қулатиш кучига эга.

Тадқиқотчилар NASA сунъий йўлдошларидан олинган булут тасвирларини ўрганиш натижасида шундай хулосага келганлар. Колорадо давлат университети метеорологи доктор Стив Миллер ҳамда Аризона университети олими Ренди Сервени Science телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, улар Буюк Британия соҳилларида«олтиқиррали» булутлар ва 160 км/соат тезликдаги денгиз шамолини ўрганиб, улар 14 метр баландликдаги тўлқинлар ҳосил қилишини кузатганлар.

Багам ороллари осмонида ҳам худди шундай «олтиқиррали» булутлар топилган. Булутнинг кенглиги 32 километрдан 88 километргача боради. Уларнинг остки тарафида ҳосил бўлган чақнашлар океанга урилиши натижасида улкан ўлчамдаги тўлқинлар вужудга келади. Тўлқинларнинг қўшилишидан пайдо бўлган тўфонлар орасидан омон чиқиш мушкул бўлиб, улар ҳар қандай нарсани «ютиб юборади».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан