186 нафар боланинг отилишига сабаб бўлган Беслан фожиасига 16 йил тўлди

186 нафар боланинг отилишига сабаб бўлган Беслан фожиасига 16 йил тўлди

2004 йил 1 сентябрь куни Шимолий Осетиянинг Беслан шаҳрида жойлашган 1-мактаб ўқувчиларини даҳшатли қирғин қарши олганди. Кутилмаганда, мактаб биносига қуролланган жангарилар бостириб кирди ва бу ерга йиғилган мингга яқин ўқувчи, ўқитувчи ва ота-оналарни гаровга олишган.

Гаровга олинган бегуноҳ ва маъсум гўдакларни мактаб спорт залига қамаган террорчилар Россия ҳукумати олдига иккита талабни қўйди: Ингушетия маъмурий марказига қарши уюштирилган ҳужумларда асир тушган террорчиларни озод қилиш ва Чеченистондан Федерация қўшинларини олиб чиқиб кетиш.

Мамлакат хавфсизлик кучлари фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун тезкор чора-тадбирлар кўришга киришган. Жангариларга бемалол-бехатар ўз манзилига етиб олиш таклиф этилди. Бироқ тинч музокараларга келишган қўпорувчилар ўз сўзида турмай болалар ва хавфсизлик кучларини ўққа тутган.

Федерал хавфсизлик кучлари бинони ҳалқа шаклида ўраб олиб, мактаб ичкарисига кириб борган. Гаровдагиларни озод қилиш операциясида 34 нафар террорчининг 30 таси ўлдирилган. Бироқ икки ўртадаги тўқнашув пайтида юзлаб мактаб ўқувчилари, ота-оналар ва муаллимлар ҳам қурбон бўлган.

Сўнгги расмий маълумотларга қараганда, жангарилар 1128 бола, ота-оналар ва ўқитувчиларни асирга олган. 3 кун давом этган қамалда 34 босқинчи асирларни еб-ичишга қўймаган. Теракт оқибатида 333 киши ҳаётдан кўз юмган. Улардан 186 нафари болалар эди.