Big tech (GAFAM) 24 соат ичида 400 млрд доллар йўқотди

Big tech (GAFAM) 24 соат ичида 400 млрд доллар йўқотди

АҚШнинг 5 та йирик технология компанияси — Amazon, Apple, Alphabet, Facebook ҳамда Microsoft компаниялари коронавирус билан боғлиқ ноаниқликлар ортидан юзага келган АҚШ фонд индекслари пасайиши натижасида умумий миқдорда 416,63 млрд доллар йўқотди.

Apple акциялари 9,88 %га, Facebook’ники 9,30 %га пасайди. Alphabet 8,2 %, Amazon7,98 %, Microsoft 9,48 % капитализациясидан “ажралди”. Инвесторлар коронавируснинг тарқалиши ва унинг иқтисодиётга мумкин бўлган таъсири ҳақида хавотирда давом этмоқдалар.

Эпидемиянинг оқибатлари Apple учун айниқса оғриқли, чунки Хитойда ширкатнинг асосий ишлаб чиқариш заводлари ҳамда етказиб берувчи ҳамкорлари жамланган. Apple компанияси аллақачон Covid-19 нинг тарқалиши компаниянинг даромадига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида огоҳлантирган. Needham & Company таҳлилчиларининг фикрича, талаб ва таклиф билан боғлиқ вазият фақат 2020 йил июнига қадар нормаллашиши мумкин, бу аввалроқ кутилганидан икки ой олдин.

Amazon, Facebook ва Google ўз ходимларини уйда ишлаш учун юборди: ушбу компаниялар ходимларининг 34% дан 76% гача масофадан туриб ишлаяпди. Twitter, шунингдек, ходимлари учун ўз офисларини деярли ёпиб қўйди

Amazon сотувчилари CNBC телеканалига айтишича, улар етказиб беришда узилишлар бўлишидан қўрқишган, чунки Хитойда фабрикалар коронавируснинг тарқалиши сабабли ишламаяпти, омборлардаги маҳсулотлар захиралари аста-секин пасаймоқда ва уларни тўлдириш имконияти мавжуд эмас.

Google ва Microsoft G Suite ва Microsoft Teams ҳамкорлик хизматларининг бепул версиялари ҳақида эълон қилишди. Шундай қилиб, ҳар қандай тариф пакетларидан фойдаланувчилар 250 кишига мўлжалланган бепул телеконференцияларни ташкил қилишлари мумкин.