"Билайн" компанияси ходими сабаб Учтепадаги 62-оилавий поликлиника ёпилди

Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 62-оилавий поликлиника нима учун ёпилди?

— Учтепа туманидаги 62-сонли оилавий поликлиника ҳақиқатан ёпилган.

"Билайн" компаниясида ишлайдиган карантиндаги ходим поликлиникага келгани сабабли ўша куни навбатчиликда бўлган 11 нафар шифокор Юқори-чирчиқ тумани, Ўртасарой аҳоли яшаш пунктидаги карантин зонасига юборилди, қолганлари уй шароитида карантинда қолган.

Уларнинг биронтасида ҳам коронавирус аниқланмаган, фақатгина мулоқотда бўлганликлари учун 14 кун давомида карантин шароитида тиббий назорат остида бўлишади.