«Билса ҳазил, билмаса чин» — Иномжон Тоғаев электр ва газ таъминотидаги қўшиб ёзишлар ҳақида

«Билса ҳазил, билмаса чин» — Иномжон Тоғаев электр ва газ таъминотидаги қўшиб ёзишлар ҳақида

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижрочи директори бу ҳақда Америка Овозига интервью берди.

«Электр энергия етказиб бериляпти, лекин жуда катта йўқотишлар бор. Лекин аҳолига тақсимлагандан сўнг буни ҳисобласак, дейлик 100 кВт бўлса, аҳолидан 50 кВт чиқади. Йўқотилган, ўғирланган, ноқонуний уланишлар бўлган», — деди у.

Бу орқали тизимда юзага келган йўқотиш ва камомадлар истеъмолчиларнинг гарданига тушиши айтилди.

«Аҳолига «сизни бир миллион қарзингиз бор» деб киритиб қўйишган. Аҳоли эса буни тушунмасдан, тўлаб юборган. Билса ҳазил, билмаса чин, принципида ишланган. Бу ҳолат жуда ҳам кўп бўлган», — деди Тоғаев.

Федерация вакили АСКУЭ тизими ҳақида: «бу онлайн сўзи номига бор. Аҳоли шундан норози. Шу масалани ҳазм қила олмайман», дея фикр билдирди.