Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бир ҳафта ичида дунёда 18 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
19.01.2022 19:34,  
120

Коронавирус пандемияси қачон тугайди? Инсоният бу хавфли касалликдан қачон батамом халос бўлади? Мана, икки йилдирки, ана шу саволларга асосли жавоб қидиряпмиз. 

Айниқса, касаллик қайта бош кўтариб, ер юзининг деярли барча нуқталарини янги штамм “забт этган” мураккаб бир вазиятда бу мавзу яна кун тартибига чиққан. 

Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус шу ҳақдаги хулосаларини баён қилди. Унинг айтишича, пандемия ҳали тугамайди. Чунки коронавируснинг “омикрон” штаммидан сўнг CОVID-19нинг янги-янги мутациялари пайдо бўлиши мумкин.

Шунингдек, ЖССТ раҳбари фикрича, “омикрон” аввалги мутацияларга қараганда оғир асоратларни нисбатан кам келтириб чиқараётган бўлса-да, уни енгил касаллик, дея хотиржамликка берилмаслик керак. 

Негаки, бир ҳафта ичида дунёда COVID-19ни юқтириш ҳолатлари  20 фоизга ошган. Яъни бу давр ичида 18 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. 

“Тўғри, ўлим ҳолатлари динамикаси у қадар тез ўсаётгани йўқ, — деди Т.Гебрейесус. — Яъни ҳафта давомида бу борадаги кўрсаткич 4 фоизга ошиб, 45 минг бемор ушбу хасталик туфайли ҳаётдан кўз юмди. Аммо шунинг ўзи ҳам жуда катта йўқотишдир”. 

Жорж Вашингтон университети профессори, вирусолог Константин Чумаковнинг хулосасига кўра, “омикрон” бошқа штаммлардан фарқли ўлароқ пневмонияни келтириб чиқармайди. 

 “Ҳозир кўпчиликда касаллик енгил шаклда кечмоқда. Қолаверса, агар илгари касалланганларнинг 2 фоизга яқини вафот этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 0,1 фоиз атрофида”, — дейди вирусолог.

Шу билан бирга, Чумаков “омикрон” ёшларда кексаларга қараганда анча осонроқ ўтаётганини қайд этди.

Россиялик иммунолог Николай Крючковнинг хулосалари ҳам шунга яқин. У “омикрон” штамми юқори нафас йўлларининг шиллиқ пардалари ҳужайраларида фаолроқ тарқалиши, шу сабабли бу штаммга чалинган беморларда касаллик енгил кечишини айтди. 

Иммунологнинг фикрича, янги вариант “дельта” билан солиштирганда юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватлари ҳужайраларида яхшироқ, ўпкада эса ёмонроқ кўпаяди. Япон олимларининг лаборатория шароитида ўтказган тадқиқотлари натижаси буни тасдиқлайди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан