Бир ҳафталик чақалоғини 18 минг долларга сотаётган аёл қўлга тушди

Бир ҳафталик чақалоғини 18 минг долларга сотаётган аёл қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро Р.Т.  шу йилнинг 7 август куни туғилган қиз фарзандини бошқа бир фуқарога 18 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.