Бир жиноятни беркитиш учун иккинчисини содир этди

Бир жиноятни беркитиш учун иккинчисини содир этди

Жорий йилнинг 15 март куни Қашқадарё вилояти ИИБ ТХТБга келиб тушган маълумотга кўра, 14 март куни "Тошғузор-Қайирма" темир йўл бекатлари оралиғи 7-км 1- тўсиқда, олиб борилган тадбир давомида, темир йўл кўприги остида, 1981 й.т. Қашқадарё вилояти Ғузор тумани, Дултали қишлоғида яшовчи П.Н. ва 1986 й.т. У.Н.лар 1 дона 50 литр ҳажмли газ балон, 1 дона 40 литр ҳажмли кислород балони ва узунлиги 10 метр бўлган шлангларни турли ҳил металларни кесувчи асбоб анжомлар билан аниқланиб ушланган. Бу ҳақида ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар бермоқда.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида П.Н. ва У.Н.лар темир йўл яқинида жойлашган "темир қувурларни" ўзларини эҳтиёжлари учун талон-тарож қилмоқчи эканликлари маълум бўлган.

Шундан сўнг  П.Н. ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларни расмийлаштирмаслик эвазига ИИБ ТХТБ ЖҚБ бошлиғи А.Т.га 5 млн сўм пулларни пора сифатида таклиф қилган.

15 март куни ИИВ ЎХБ Қашқадарё вилояти бўйича бўлими ходимлари, Қарши транспорт прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро П.Н. капитан А.Т.га Ғузор тумани Тошғузор темир йўл бекати маъмурий биносида 250 АҚШ доллари ва 2.000.000 сўм миқдорида пул маблағини пора сифатида берган вақтида жиноят устида холислар иштирокида ушланган.