Бир ўқ — икки қуён. Ўқувчини зўрлаган шахс 20 йил ўтиб топилди

Бир ўқ — икки қуён. Ўқувчини зўрлаган шахс 20 йил ўтиб топилди

Ўғирлик содир этган шахс бундан 20 йил олдин мактаб ўқувчисини зўрлаганлиги ҳам маълум бўлди.

2021 йилнинг 23 февраль куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Э.нинг турар жойида ўғрилик юз берди. Соат 19 дан 21 гача бўлган вақт оралиғида уйда ҳеч ким йўқлиги, хонадон деразаси очиқлигидан фойдаланган ўғри ётоқхонадаги сейфнинг қулфини бузиб, 8 миллион сўм пулни олиб кетган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят жабрланувчининг маҳалладоши М.Б. томонидан содир қилингани аниқланди. Ундан 351 минг сўм ҳужжатлаштириб олинган.

Терговга қадар суриштирув давомида айбланувчининг яна бир жинояти фош қилинди. Аён бўлишича, у 2001 йилнинг 1 октябрида ҳудуддаги турар жойлардан бирининг ётоқхонасига кириб, пичоқ билан қўрқитиш йўли билан мактаб ўқувчисини зўрлаган. Сўнгра бировга айтса, ўлдириш билан таҳдид қилган.

Ушбу шахс жиноятини яшириш мақсадида қизнинг кийим-кечагини ўз яшаш жойидаги ҳожатхонага ташлаб юборган. Мазкур ҳолат бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилди.