Бир йўла 14 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар 185 нафарга етди

Бир йўла 14 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар 185 нафарга етди

Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 14 нафари буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазири масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Соғайган беморларнинг 10 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 8 нафари пойтахтимиздан, 2 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси, Самарканд, Сирдарё ва Навоий вилоятларидан. Беморлардан уч нафари Россиядан чартер рейсда Тошкентга келишган. Қолган 11 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекцияни юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 56 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда. 

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 185 нафар бемор тўлиқ соғайди.