Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бирлашган Араб Амирликларининг WizzAir Abu Dhabi авиакомпанияси Ўзбекистонга кам бюджетли нархларда парвоз йўналишларини кенгайтирмоқчи
11.07.2022 09:37,  
59

WizzAir Abu Dhabi компанияси раҳбарияти кам бюджетли нархларда парвоз йўналишларини кенгайтириш бўйича режалари билан ўртоқлашди

Бирлашган Араб Амирликларининг WizzAir Abu Dhabi авиакомпанияси Ўзбекистонга кам бюджетли нархларда парвоз йўналишларини кенгайтирмоқчи. Бу ҳақда компания бошқарувчи директори Майкл Берлуи ҳам инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Қайд этилишича, WizzAir Abu Dhabi компанияси раҳбарияти кам бюджетли нархларда парвоз йўналишларини кенгайтириш бўйича режалари билан ўртоқлашган. 

«Янги рейсларнинг ишга туширилиши БАА ва Ўзбекистон ўртасида ҳаво транспортига бўлган талабни қондиради, чипталарнинг оммабоплигини таъминлайди, икки мамлакат ўртасида йўловчилар ташиш ҳажмини кўпайтиради», дейилади хабарда.

Авиакомпаниянинг Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби ва Абу-Даби – Самарқанд – Абу-Даби йўналишларида ҳар бир йўналиш бўйича ҳафтасига 4 рейсдан иборат мунтазам қатновларни йўлга қўйгани таъкидланди.

Маълумот учун, WizzAir Abu Dhabi — Абу Даби халқаро аэропортида жойлашган кам бюджетли авиакомпания. У Бирлашган Араб Амирликларининг ADQ давлат инвестиция компанияси ҳамда Wizz Air Holdings халқаро ҳолдинг томонидан ташкил этилган қўшма корхонасидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан