Биткоин криптовалютасининг нархи тарихий максимал даражани янгилади

Биткоин криптовалютасининг нархи тарихий максимал даражани янгилади

    “SoinDesk” порталининг маълумотларига кўра, кеча, 7 январ кунги савдо сессиясида биткоин 8,5 фоизга ўсган ва 40 минг долларга этган. Шундай қилиб, биткоин криптовалютасининг нархи тарихий максимал даражани янгилади. Сўнгги кунларда ушбу рақамли валюта бир неча бор янги нарх рекордларини ўрнатмоқда. 
  Қайд этилишича, биткоин бутун дунё криптовалюта бозорининг тахминан 68,5 фоизини ташкил қилади.
   Эслатиб ўтамиз, биткоин 2020 йил декабр ойининг иккинчи ярмидан қимматлашни бошлади. 16 декабрда биткоин 20 минг долларлик кўрсаткичдан ўтиб, рекорд қайд этганди. Шундан бери у ўсишда давом этяпти.
  Биткоин – бу блокчейн технологиясига асосланган, шу тизимда иштирок этувчи ҳар қандай фойдаланувчи томонидан “қазиб олиниши” (чиқарилиши) мумкин бўлган криптовалюта. Бунинг учун тизимнинг янги блокларини яратиш керак бўлади. Тизимнинг консепсияси 2008 йил ноябр ойида ўзини Сатоши Накамото деб таништирган муаллиф (балки, муаллифлар жамоаси) томонидан чоп этилган. Лекин биткоин машҳурлигининг энг юқори даражаси сўнгги йилларда қайд этилган. Ҳозирги пайтга келиб кўпгина биткоинлар аллақачон “қазиб олинган” ҳисобланади.